17−22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли ҳарорат кескин кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Якшанба кунидан бошлаб республикада кундуз кунлари ҳаво ҳарорати ҳудудларда қуйидагича кўтарилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +44…+47 даражагача;
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42…+45 даражагача;
  • Фарғона водийси вилоятларида +41…+43 даражагача.

Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

Гидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов кунларнинг кескин қизишини шимол Россияда келгуси беш кунлик учун бу иссиқ ва паст босимли соҳани минтақадан «суриб ҳайдаб юборадиган» кучга эга ҳеч қандай совуқ антициклон оқимлари ривожланиши учун вазият мавжуд эмаслиги билан изоҳлаган.

«Бу минтақамиздаги иссиқ ҳаво тўлқинини янада кучайтириб, термик депрессия жараёнига айланитириб юборишини англатади», — дейилади хабарда.