20−22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши янада кучаяди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Шу сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

  • Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида — +44…+47 даражагача;
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42…+45 даражагача;
  • Фарғона водийси вилоятларида +41…+43 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

20−24 июль кунлари даврида тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари, шу жумладан, Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.