Ҳафтанинг биринчи ярмида аксарият ҳудудларда қуруқ ва ўта иссиқ ҳаво давом этади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» матбуот хизмати.

Кундузги ҳаво ҳарорати +40…+43 даража, жанубда +45 даражагача бўлади.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларида Каспий денгизидан келаётган нисбатан салқин ва бир оз нам ҳаво массаси тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида 25−26 июль кунлари жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32…+37 даражага тушади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудидан иссиқ ҳаво массаси чекиниб, бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.

Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади ва ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда +33…+36 даражагача пасайиб, фақат чекка жанубий ҳудудларда +39…+41 даражагача иссиқ бўлади.

25−27 июлда шимолий, жанубий ва чўл зоналарида, 28−29 июлда республиканинг айрим жойларида шамолнинг 17−22 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.

25−28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.