Ўзгидромет 18−20 август Ўзбекистонннинг айрим ҳудудларида кучли шамол туриши ва чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ хабар қилганимиздек, шу кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади.

18−20 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Жумладан:

  • 18 августда Бухоро, Навоий вилоятларида;
  • 19−20 августда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24−27 м/с га етиши мумкин.
  • 19−20 августда кундузги ҳаво ҳарорати 27−32 даражагача пасаяди.

19 августга шамол тезлигининг тақсимланиши харитаси.