Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади, бея хабар бермоқда Ўзгидгомет.

Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +40…+45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарининг баъзи жойларида +47 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет қуёш урушининг олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида юрмасликни сўради.

Шунингдек, республиканинг айрим жойларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Қолаверса, Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги айтилди.

«Газета.uz» жазирамада қандай жон сақлаш мумкинлиги ҳақидаги тавсияларни эслатиб ўтади.