18−24 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Табиий офат Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.