Дам олиш кунлари иссиқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +18…+22 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража атрофида бўлади.

Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Якшанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат +37…+39 даражага етади.

Бу вақтда асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат жума куни кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.