«ўзгидромет» тегли мақолалар


Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучаяди — Ўзгидромет
17 октябр 2022, 18:15

Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучаяди — Ўзгидромет

Ўзгидромет душанба куни соат 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳрида атмосфера майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайишини маълум қилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан имкон борича уйдан чиқмаслик ва кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш сўралмоқда.

Ҳафтанинг биринчи қисмида ёғингарчиликлар кузатилади
17 октябр 2022, 12:37

Ҳафтанинг биринчи қисмида ёғингарчиликлар кузатилади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Пайшанба ва жума кунлари эса ёғингарчиликсиз ўтади. Ҳарорат кундузи +25 даражагача илиқ, кечаси +8 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
14 октябр 2022, 11:28

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат +29 даражагача етиши мумкин. Шанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ҳафта бошида совуқ ва нам ҳаво кириб келади — Ўзгидромет
13 октябр 2022, 15:51

Ҳафта бошида совуқ ва нам ҳаво кириб келади — Ўзгидромет

17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати 8−10 даражага пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзгидромет қиш мавсуми учун кутилаётган дастлабки прогнозларни эълон қилди
12 октябр 2022, 18:41

Ўзгидромет қиш мавсуми учун кутилаётган дастлабки прогнозларни эълон қилди

Қиш мавсумида ҳарорат −10 даражагача совуқ, шимолда эса −20 даражагача пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5−8 даражага паст, деб ҳисоблайди синоптиклар. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши мумкин, шунга қарамасдан умумий баҳолаш аниқлиги юқори эмас, дейилади Ўзгидрометда.

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади
10 октябр 2022, 12:20

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг иккинчи ярмида антициклон перифериясининг таъсири сусаяди ва кундузи ҳарорат яна иқлим меъёридан юқори, +28 даражагача исийди.

Дам олиш кунлари бироз илиқ бўлади
7 октябр 2022, 12:17

Дам олиш кунлари бироз илиқ бўлади

Шанба куни Кавказ ҳудудларидан келган антициклон Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлади. Якшанба куни ҳам ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +24 даражагача етади.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг тўзонлар кузатилиши мумкин
5 октябр 2022, 08:51

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг тўзонлар кузатилиши мумкин

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг шарқида шамол тезлиги 7−12 м/с, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса 15−18 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Ўзгидромет мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмаётганини маълум қилди.

Ҳафта совуқ бўлади
3 октябр 2022, 12:14

Ҳафта совуқ бўлади

Ҳафта давомида Ўзбекистонда нисбатан совуқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +26 даражага етади, кечалари +8…+13 даражагача тушиши кутилмоқда.

Синоптиклар октябрь ойида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
30 сентябрь 2022, 17:21

Синоптиклар октябрь ойида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Октябрь ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари +13 даражадан 0…+5 даражагача, кундуз кунлари +18…+23 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунлар ёмғирли бўлади.

Ҳафта охиригача республикада ҳаво совуқ бўлади − Ўзгидромет
26 сентябрь 2022, 12:11

Ҳафта охиригача республикада ҳаво совуқ бўлади − Ўзгидромет

27 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ҳаво массалари тарқалади, кундузги ҳарорат +22…+27 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Илиқ дам олиш кунларидан сўнг ҳаво совий бошлайди
23 сентябрь 2022, 12:44

Илиқ дам олиш кунларидан сўнг ҳаво совий бошлайди

Ўзбекистоннинг катта қисмида дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади. Бироқ якшанба куни шимолий ҳудудларга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди, унга кучли шамол ва ёмғир, айрим жойларда эса момақалдироқ ҳамроҳлик қилади. Кейинги ҳафтадан совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳар бир ҳудудда иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режаси ишлаб чиқилади
14 сентябрь 2022, 19:26

Ҳар бир ҳудудда иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режаси ишлаб чиқилади

Орол қуриши Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухорога жиддий таъсир ўтказаяпти, деди Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори. Мамлакатнинг кам даромадли аҳоли қатлами эса айни шу ҳудудларда яшайди, Шу боис, Ўзгидромет ҳудудларнинг иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режасини ишлаб чиқмоқда.

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
9 сентябрь 2022, 14:09

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади, ҳарорат +23…+28 даражагача тушади. Якшанба куни кузги салқин қайд этилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида шамол тезлиги 20−23 м/с га етиши мумкин.

Ўзбекистоннинг баланд тоғларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда
8 сентябрь 2022, 10:23

Ўзбекистоннинг баланд тоғларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

Ҳафта охирида Волга бўйи ҳудудларидан Ўзбекистонга бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади. Натижада республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +25…+28 даражагача пасаяди. Айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғади, 2500 метрдан баланд тоғларда эса ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлади, пайшанбадан салқинлашади
5 сентябрь 2022, 11:48

Ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлади, пайшанбадан салқинлашади

Ҳафтанинг биринчи ярмида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат +34…+39 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса ҳаво салқинлаша бошлайди, ҳарорат +30…+35 даражагача пасаяди. Ҳафта давомида фақат Қорақалпоғистонда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда
5 сентябрь 2022, 09:52

Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда душанбадан 5 баллик магнит бўронлари кузатилади, сешанба кунига келиб бўрон таъсири камая бошлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Сентябрь ойининг биринчи беш кунлиги иссиқ бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
31 август 2022, 09:58

Сентябрь ойининг биринчи беш кунлиги иссиқ бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Ўзгидрометнинг маълумот беришича, 2−4 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати шимолий ва марказий вилоятларда +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқ бўлади.

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет
29 август 2022, 12:02

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва тонгги вақтларда ҳаво салқинлашади. Ҳафта давомида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

Ҳафта давомида қулай об-ҳаво сақланиб қолади
22 август 2022, 12:10

Ҳафта давомида қулай об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда мазкур ҳафта давомида ҳам қулай об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундуз кунлари +30 даража, кечалари эса +17 даража атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб ҳаво бироз исийди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг