Ўзбекистонда бу ҳафта кучли иссиқ кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Душанбадан жумагача Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан +31…+34 даража атрофида бўлади. Бу август ойининг биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз пастдир. Фақат ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат +35…+38 даражагача кўтарилади.

Республиканинг жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача чанг-тўзонлар билан кучайиши эҳтимоли бор.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, дейилади хабарда.