Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет ахборот хизмати.

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 16 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳарорат +36…+39 даражагача исийди ва шу кунларнинг ўртача иқлимий қийматларидан юқори бўлади.

Ҳафта ўртаси чоршанба кунидан республика ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бу эса иссиқ пасайишига олиб келади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари +16…+20 даражагача, кундуз кунлари +30…+33 даражагача пасаяди.

Барча ҳудудлар бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.