Бугун, 5 август ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари +20…+25 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража атрофида бўлади.

Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.