Ўзгидрометнинг ўрта муддатли об-ҳаво прогнозларида келтирилишича, 20−22 август кунлари республикада салқин ҳаво кузатилади.

Совуқ антициклон таъсирида шу кунлари:

  • Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида тунда минимум ҳароратлар +11 даражагача;
  • бошқа вилоятларда эса ҳароратнинг паст кўрсаткичлари +12 +…13 даражагача пасаяди.

Республика аҳолиси келаётган уч кунликда кундуз кунлари ҳам ҳаво ҳарорати мавсумга хос иқлимий кўрсатгичлардан анча пасайганини сезади.

Ўзбекистондаги салқинликни келтириб чиқарган Қозоғистондан ўтаётган совуқ антициклон чеккаси баланд тоғларда тунги муддатларда ҳаво ҳароратини қарийиб нол даражагача пасайтиради.

Соҳа мутахасислари томонидан аҳоли истиқомад қулувчи тоғли районларда ҳарорат минимуми +8 даражагача пасайиши прогноз қилинган.