28−29 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзодхужа Хабибуллахужа ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пайшанба ва жума кунлари ҳарорат нисбатан пасаяди.

Аввалроқ, ҳафта охирига келиб, Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларидаги нисбатан салқин ҳаво бутун мамлакатга тарқалиб, ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача тушиши хабар қилинганди.