21 апрель, жума куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлашдан илгари 3-саватчада бўлган Ўзбекистон ёшлар жамоаси (Осиё чемпиони) турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари, шунингдек, Янги Зеландия ҳамда Гватемала билан баҳс олиб боради.

Гуруҳлар учун қуръа натижалари (6 та гуруҳда 4 тадан жамоа):

аргентина, u-20 жаҳон чемпионати, қуръа, ўзбекистон

А гуруҳи (Аргентина, Ўзбекистон, Гватемала, Янги Зеландия); B гуруҳи (АҚШ, Эквадор, Фижи, Словакия); C гуруҳи (Сенегал, Япония, Исроил, Колумбия); D гуруҳи (Италия, Бразилия, Нигерия, Доминикан Республикаси); E гуруҳи (Уругвай, Ироқ, Англия, Тунис); F гуруҳи (Франция, Жанубий Корея, Гамбия, Гондурас).

Турнир 20 май — 11 июнь кунлари бўлиб ўтади. Мундиалнинг очилиш ўйинида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мезбон Аргентина ёшларига қарши майдонга тушади.

аргентина, u-20 жаҳон чемпионати, қуръа, ўзбекистон

ЎФА

Аргентина Индонезиянинг ўрнига мусобақада иштирок этади. Аргентина ФИФА U-20 жаҳон чемпионати тарихидаги энг муваффақиятли давлат бўлиб, олти марта турнирда ғалаба қозонган, охирги марта 2007 йилда. Мамлакат 2001 йилда ҳам мусобақага мезбонлик қилган.

Аввалроқ ФИФА Индонезияни мазкур чемпионат мезбонлигидан четлатишга қарор қилганди. Бунга мамлакат аҳолиси Исроил терма жамоасининг турнирда қатнашишига рухсат бермасликни талаб қилгани ва 31 мартга белгиланган қуръа ташлаш маросимини ортга сургани сабаб бўлганди.