Шавкат Мирзиёев сешанба куни Оксана Чусовитина номидаги гимнастика бўйича спорт маҳорати мактабига ташриф буюрди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

Оксана Чусовитина бадиий гимнастика бўйича уч карра жаҳон чемпиони, Жаҳон кубоги ғолиби, саккизта Олимпия ўйинларида қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Президентнинг 2022 йил 14 мартдаги қарорига асосан унинг номидаги давлат спорт мактаби очилган.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

Мактаб юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда терма жамоалар учун халқаро тоифадаги спортчиларни тайёрлаш, шунингдек, мураббий ва гимнастикачиларнинг малакасини оширишга қаратилган.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

Таълим муассасаси 1−11-синфлардаги 105 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бугун бу ерда 91 нафар бола таҳсил олмоқда. Ёш гимнастикачилар қўшни 175-мактабда умумий таълим дарсларида қатнашади. Уларга иккита чет тили ўргатилади.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

Уч қаватли бинонинг биринчи қаватида асосий зал ва машғулот зали, спорт зали, тиббиёт кабинети ва овқат хонаси жойлашган. Юқори қаватлардан 165 ўринли ётоқхона, меҳмонхона, информатика ва маънавият тўгараклари хоналари ўрин олган. Мактаб Германиядан келтирилган жиҳозлар билан жиҳозланган. Бу мамлакатдаги гимнастикачиларни тайёрлаш учун ягона базага айланади.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

«Нима учун биз бу йўналишга катта эътибор бериб, мактаблар яратяпмиз? Гимнастика — ҳамма спорт турларининг асоси. Футболчи ҳам, боксчи ҳам, соғлом бўламан деган инсон ҳам гимнастика қилиши керак. Иқтисодиётни ривожлантириш, ёшларга таълим бериш билан бирга, уларни спорт билан шуғуллантиролсак, юртимизда соғлом зурриёд, соғлом миллат бўлади», — деди президент.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

Шу ерда спорт соҳаси мутасаддилари ҳамда видеоалоқа орқали ҳудудлар раҳбарлари иштирокида мулоқот бўлди. Гимнастикани болалар боғчаларидан кенг жорий қилиш, қобилиятли спортчиларни саралашни шу босқичдан бошлаш, ҳар бир ҳудудда иккитадан гимнастика мактаби ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

оксана чусовитина, спорт гимнастикаси, фото, шавкат мирзиёев

Шу куни Шавкат Мирзиёев 2022 йилдаги фармони асосида очилган Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов бокс мактабига ташриф буюрди. Биринчи қабул 2022 йилда бўлиб ўтган ва ҳозир бу ерда 50 нафар талаба таҳсил олмоқда. Мактаб 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 5−11-синфлар учун 25 нафар ўқувчи танлаб олинади.