«футбол» тегли мақолалар


«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди
11 июн 2023, 05:46

«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

«Манчестер Сити» УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Интер»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокни қўлга киритди. Хосеп Гвардиола жамоаси, шунингдек, «требл» қайд этди.

Профессионал футбол клубларини ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан вақтинча озод қилиш режалаштирилмоқда
2 июн 2023, 18:41

Профессионал футбол клубларини ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан вақтинча озод қилиш режалаштирилмоқда

Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Янги Зеландия билан дуранг ўйнади
24 май 2023, 08:09

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Янги Зеландия билан дуранг ўйнади

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборган Ўзбекистон терма жамоаси якунда Янги Зеландия билан дуранг ўйнади. Гуруҳда Аргентина пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса 3-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади
21 май 2023, 09:59

Ўзбекистон футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади

Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади. Аргентина жамоасига қарши ўйинда ўзбекистонликлар ҳисобни биринчи бўлиб очган бўлса-да, сўнг иккита гол ўтказиб юборди (статистика, фото, видео).

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда
18 апрель 2023, 16:43

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида
18 апрель 2023, 15:32

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.

Футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионати Аргентинада ўтадиган бўлди
18 апрель 2023, 11:03

Футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионати Аргентинада ўтадиган бўлди

ФИФА Аргентинанинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишини билдирди. Аввалроқ Индонезия расмийларининг футбол ташкилоти фаолиятига аралашгани ортидан мамлакат турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади
7 апрель 2023, 09:23

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади, ҳудудий ассоциацияларига вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади. Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш марказига Хорватия, Япония давлатидан мутахассислар жалб қилинади. Ҳомийлик қилган фуқароларга хорижий турнирларда иштирок этиш имкони берилади.

«Президент совғаси». U-20 Осиё кубоги чемпионларига Gentra автомобиллари топширилди
22 март 2023, 12:39

«Президент совғаси». U-20 Осиё кубоги чемпионларига Gentra автомобиллари топширилди

U-20 Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига «Президент совғаси» ёзуви туширилган Gentra автомобиллари топширилди.

Тошкентдаги стадион яқинида ИИО ходимлари ва Renessans TV журналисти ўртасида можаро юз берди
18 март 2023, 17:18

Тошкентдаги стадион яқинида ИИО ходимлари ва Renessans TV журналисти ўртасида можаро юз берди

Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.

U-20: Ўзбекистон Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди
15 март 2023, 21:46

U-20: Ўзбекистон Жанубий Кореяни енгиб, финалга йўл олди

U-20 Осиё кубогининг ярим финалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги учрашув пенальтилар сериясигача давом этди. Якунда 3:1 ҳисоб билан Ўзбекистон футбол терма жамоаси финалга йўл олди.

Россия Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида иштирок этиши мумкин
13 март 2023, 21:24

Россия Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида иштирок этиши мумкин

Футбол бўйича Россия терма жамоаси июнь ойида Тошкент ва Бишкекда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциацияси турнирида иштирок этиши мумкин.

Футбол: Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
12 март 2023, 10:09

Футбол: Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси футболчилари австралиялик рақибларини мағлуб этиб, Осиё кубоги ярим финалига йўл олди. Қолаверса, терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

«Футбол қироли» Пеле вафот этди
30 декабр 2022, 00:44

«Футбол қироли» Пеле вафот этди

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди. У уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи эди.

ЖЧ-2022`даги энг эсда қоларли воқеалар, рекордлар ва сенсациялар
20 декабр 2022, 18:37

ЖЧ-2022`даги энг эсда қоларли воқеалар, рекордлар ва сенсациялар

Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати эсда қоларли воқеаларга, рекордларга ва ёрқин хотираларга бой бўлди. Келинг, бир ой давомида диққатимизни ушлаб турган ушбу чемпионатнинг энг эътиборга молик лаҳзаларини бир эслаб ўтамиз.

ЖЧ-2022: Асрга татигулик финал. Аргентина учинчи бор жаҳон чемпионига айланди
19 декабр 2022, 10:15

ЖЧ-2022: Асрга татигулик финал. Аргентина учинчи бор жаҳон чемпионига айланди

Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган муросасиз ва ҳаяжонли вазиятларга бор бўлган финал баҳсида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида аргентиналикларнинг қўли баланд келди ва ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпиони бўлишди.

ЖЧ-2022: Франция терма жамоаси Марокашдан устун келиб, финалга йўл олмоқда
15 декабр 2022, 10:06

ЖЧ-2022: Франция терма жамоаси Марокашдан устун келиб, финалга йўл олмоқда

Франция терма жамоаси ЖЧ-2022`нинг иккинчи финалчисига айланмоқда. Францияликлар Марокаш билан бўлган ярим финал учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Финалда Франция терма жамоаси Аргентина билан мусобақа ғолиблиги учун баҳс олиб боради.

ЖЧ-2022: Аргентина Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олмоқда
14 декабр 2022, 08:38

ЖЧ-2022: Аргентина Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олмоқда

Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг биринчи финалчисига айланмоқда. «Албиселеста» Хорватия билан бўлиб ўтган ярим финал учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўз ҳисобига битта гол ва битта ассист ёздириб қўйган Лионель Месси ушбу баҳснинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

ЖЧ-2022: Хорватия ва Бразилия чорак финалда, барча Осиё жамоалари мундиални нимчорак финалда якунлади
6 декабр 2022, 10:51

ЖЧ-2022: Хорватия ва Бразилия чорак финалда, барча Осиё жамоалари мундиални нимчорак финалда якунлади

ЖЧ-2022`нинг нимчорак финалида Япония — Хорватия ҳамда Бразилия — Корея Республикаси баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи ўйинда ғолиб пеналтилар серияси орқали аниқланди, иккинчи ўйинда эса Бразилия терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Чорак финалда Хорватия ва Бразилия учрашадиган бўлишди.

ЖЧ-2022: Чорак финалда Франция ва Англия тўқнаш келадиган бўлди
5 декабр 2022, 10:33

ЖЧ-2022: Чорак финалда Франция ва Англия тўқнаш келадиган бўлди

ЖЧ-2022`нинг 15-кунида нимчорак финали доирасида Франция — Польша ҳамда Англия — Сенегал учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларда Франция ва Англия терма жамоалари ўз рақибларидан устун келиб, чорак финалда ўзаро куч синашадиган бўлишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг