U-20 Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига 33 та Gentra автомобили топширилди. Ғолибларни тақдирлаш маросими 20 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА .

Унда Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов, Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов, футболчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда бошқалар иштирок этди.

Оқ рангли автомобилларда «Президент совғаси» ёзуви ва U-20 Осиё кубоги логотипини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё кубоги финалида Ироқ терма жамоасини мағлуб этиб (1:0) тарихда илк бор ушбу турнирда ғалаба қозонди.

Аввалроқ, бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финалда Австралияни мағлуб этиб, 20 май — 11 июнь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ҳақида хабар бергандик.

Фото

u-20 осиё кубоги, президент совғаси, футбол

u-20 осиё кубоги, президент совғаси, футбол

u-20 осиё кубоги, президент совғаси, футбол

u-20 осиё кубоги, президент совғаси, футбол

u-20 осиё кубоги, президент совғаси, футбол