15 март куни U-20 Осиё кубогининг ярим финал бочқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Жанубий Корея учршуви пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида якунланиб, Ўзбекистон терма жамоаси финалга йўл олди. Учрашув Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувни кўриш учун стадионга 33,977 нафар томошабин ташриф буюргани айтилди.

Ўйиннинг асосий вақтида иккала томонда ҳам хавфли вазиятлар кузатилган бўлсада, ҳисоб очилмади. Учрашув натижаси экстра-таймда ҳам ҳал бўлмади. Пенальтилар сериясида 3:1 ҳисоб билан Ўзбекистон ўйин ғолиби бўлди.

Гол муаллифлари: Ўзбекистон

  • Аббос Файзуллаев
  • Маҳмуджон Махамаджонов
  • Зафармурод Абдураҳматов

Дарвозабон Отабек Боймуродов эса 3 та зарбани қайтариб, ўйин қаҳрамонига айланди.

18 март куни ўтадиган финал учрашувида Ўзбекистон Ироқ терма жамоасига қарши ўйнайди. Ироқ яримфинал баҳсида пенальтилар сериясида Японияни мағлуб этганди.

Фото:

u20, жанубий корея, ўзбекистон, футбол