Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Осиё кубоги чорак финалида Австралия терма жамоасини мағлуб этди. 11 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланган бўлса-да, пенальтилар сериясида ўзбекистонликлар рақибларини ортда қолдирди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Австралия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Габриел Попович томонидан киритилган голдан сўнг ҳисоб очилди. Аммо орадан икки дақиқа ўтиб «Насаф» ярим ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирди (видео).

Пенальтилар сериясида бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари аниқроқ ҳаракат қилишди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалига чиқди ва 20 май — 11 июнь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача жамоалар гуруҳ босқичида ўйнаган. Хусусан, терма жамоа Сурия (2:0) ва Ироқ (1:0) устидан икки марта ғалаба қозониб, Индонезия (0:0) билан дуранг ўйнаган ҳолда 7 очко билан гуруҳини биринчи ўринда якунлаган.

Яна бир чорак финал учрашувида Ироқ Эронни мағлуб этган (1:0). 12 март куни Корея ва Хитой, шунингдек, Япония ва Иордания терма жамоалари ўйнайди.

Фото

футбол, жаҳон чемпионати, u-20 осиё кубоги

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси