28 июнь куни эрталаб Жиззах шаҳридаги О. Азимов кўчасидаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Натижада иккита машина ёниб кетди.

Ёнғин Matiz ҳамда Nexia русумли автомашиналарга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис келиб чиққан.

Ҳодиса жойига етиб келган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида ёнғинни ўчирган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган.