13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида куч ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой туманига сел келганлиги, ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.

ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, 17 июль куни тонгда сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли (2014 й.т.) боланинг жасади Косонсой сойининг «Тагижар» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Эндиликда сел келиши оқибатида вафот этганлар сони 9 кишига етди.

Аввалроқ, Daryo Наманган шаҳридаги Азимжон Аҳмаджонов Косонсойга ёпирилган сел оқибатида икки ўғлини йўқотгани, улардан бири — 6 ёшли Абубакр Рустамов топилгани ва 14 июль куни дафн этилгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, иккинчи ўғли — 2014 йилда туғилган Муҳаммадюсуф Рустамов эса қидирилаётгани қайд этилган.