Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18−20-март кунлари кучли шамол бўлиши кутилмода. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг қайд этишича, шамол тезлиги 17−22 метр/секунддан 23−28 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

ФВВ фуқароларга кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни ва автомобиль эгаларига машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйишни тавсия этмоқда.