ФВВ хабар беришича,13 декабрь соат 19:00 дан 14 декабрь соат 9:00 га қадар А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 258, 259 ва 265 км ҳудудларида жами 3 та ҳолатда 13 та турли русумдаги автотранспорт воситаларининг музлама йўлларда бошқарувни йўқотиши сабаб йўл-транспорт ҳодисалари рўй берди.

Хабарга кўра, воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилди.

Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинди.