Тошкентдаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Ҳодиса 25 июнь куни, тахминан соат 14:20да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машхадий кўчасида жойлашган «Peggy‘s Bar&Grill» МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27да етиб борган. Ёнғин соат 14:48да ўраб олиниб, соат 15:03да батамом ўчирилган.

Ёнғиндан «PEGAS BAR GRIL» МЧЖ биносининг 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 кв.м майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.