13 апрель куни Тошкент вақти билан 10:42 да Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу хақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.

Зилзила магнитудаси М=5,4, чуқурлиги 191 кмни ташкил этди.

Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз ҳудудларида 2 баллдан қайд этилган.

Аввалроқ, соат 09:28 даги Афғонистонда қайд этилган зилзила Термизда ҳам кузатилган эди.