ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 14 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.

Тожикистон ФВВ сув омборининг иш фаолияти нормал иш режимида эканлигини маълум қилган.

Аниқланишича, ушбу хабар Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган ва айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этмоқчи бўлган.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев туманларга етиб бориб, аҳолига хабар асоссиз эканлигини маълум қилган.

Барчадан ёлғон миш-мишларга ишонмаслик ва саросимага тушмаслик илтимос қилинган.