Генерал-майор Равшан Хайдаров Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарлигига тайинланди, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Бундан аввал Равшан Хайдаров ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Равшан Ҳайдаров кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Сирдарё вилоятида раҳбарлик қилган.