22 апрель куни соат 07:07да Қарши тумани, «Истиқлол» МФЙда жойлашган Автомобилларга газ қуйиш шохобчасида NEXIA-1 автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Шохобчанинг 1 нафар ишчиси тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Ҳозирда вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.