17 май куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин Термиз шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари томонидан соат 10:40да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Хабарга кўра, тан жарохати олганлар йўқ.