20 апрель куни кечқурун Жиззах вилояти Пахтакор ҳудудидан ўтувчи «Навбаҳор-Учтепа-Жиззах» йўналишида қўй подасини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Ҳодисада ҳайдовчига жароҳат етмаган. У машина эшикларини мустақил равишда оча олмаган ва вилоят ФВВ қутқарув гуруҳини чақирган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юк автомобилининг тиркамаси махсус ускуналар ёрдамида очилиб, 130 бош зотдор қўйлар қутқарилган.

Афсуски, йўл транспорт ҳодисасида ушбу ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган, дейилади хабарда.