ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 8 январь куни соат 03:41 да Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Исломхўжа кўчаси, 6-уйда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлди.

Уйнинг деворлари ва томи қулаган ҳамда 70 кв.м. майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган.

Маълумотларга кўра, соат 04:50ларда уй эгаси қизининг (2005 й.т.) жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилди. Ёнғин оқибатида уй эгаси Ш. Э.нинг юз қисми, қўллари 22% термик куйиб, шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган чақнашнинг асосий сабаби табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.