Фарғона шаҳрида икки кишини том босиб қолди, дея хабар қилмоқда ФВВ ахборот хизмати.
20 апрель куни соат 19:18 да Фарғона шаҳар «Симтепа» МФЙ, Ҳидоят кўчаси жойлашган хонадонларнинг бирида таъмирлаш ишлари учун келган мавсумий 2 нафар ишчиларни ўз эҳтиётсизлиги сабабли яшаш уйини том қисми қулаб тушиши оқибатида босиб қолган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, ушбу фуқароларни ҳаётини сақлаб қолган ва тез тиббий ёрдам ходимлари орқали шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳозирда ушбу фуқароларнинг аҳволи яхшилиги, тез орада ўз уйларига жавоб берилиши маълум қилинган.