Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат қилиб, уларни огоҳликка чақирди.

Унга кўра, ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида коньки ва чаналарда учмоқда.

Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республика ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади, — дейилади вазирлик хабарида.

Шу муносабат билан аҳоли кўллар устидаги музларда учмасликка чақирилди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ «Газета.uz» аномал совуқ кунларда музлаб қолган сув ҳавзалари, кўл ва шаршаралар тасвирларини бир жойга жамлаганди.