ФВВ қутқарувчилари томонидан Сергели туманида каналга тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 12 январь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани «Хонобод тепа» МФЙ Қипчоқ кўчасидан оқиб ўтувчи «Қипчоқ» каналига Cobalt автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тушиб кетгани тўғрисида туман ФВ хабар келиб тушган.

Шунга кўра айтилган манзилга битта қутқарув экипажи етиб борган, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.