30 март куни 14:04 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги пластмасса махсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 15:23 да бартараф этилган. Унинг оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.