10 апрелга ўтар кечаси Навоий вилояти Кармана туманидаги қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Туман ФВБ диспетчерлик хизматига соат 23:03 да Ислом Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида бўлаётган ёнғин тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга асосан ФВБдан 14 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган.

Воқеа жойига етиб борган ФВБ ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.