Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Абилов Феруз Неъматуллаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

самарқанд, тайинлов

Феруз Неъматуллаевич 1978 йилда Нарпай туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Худойбердиев Шунқор Фармонович Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

самарқанд, тайинлов

Шунқор Фармонович 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.