Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида газ портлади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 30 март куни соат 10:40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг «Мелихўжа» МФЙда жойлашган парранда фабрикасида хаво-газ портлаши содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» масъул ҳодимлари чиқишган. Ҳозирда воқеа сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.