Маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган Пастдарғом туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов «Менинг лойиҳам»га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган.

«менинг лойиҳам», самарқанд

Фото: ЎзА

Самарқанд вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Тоҳир Қосимов ишдан олингани айтилди.

Таъкидланишича, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилган.