Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Фуқаро А.Н. танишлари ёрдамида ҳужжатларни фуқаро Р.Т.нинг номига расмийлаштириб, ерни 25 минг АҚШ долларига сотишни ваъда қилган. Олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.