Тошкент шаҳридан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қўшимча «Афросиёб» йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Хусусан, 28 апрель кунидан 1 май кунигача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 4 та рейс ҳаракати амалга оширилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
  • 768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.

Шунингдек, 28 апрель ва 1 май кунлари 780/779-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳам «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
  • 779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

«Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда эркин савдога чиқарилди», — дейилади хабарда.