25 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 3 нафар бола Зарафшон дарёсига чўкиб кетгани ва улардан бирининг жасади топилгани хабар қилинганди. Бош прокуратура матбуот хизмати чўккан икки нафар вояга етмаган боланинг ҳам жасади топилгани ҳақида хабар берди.

Марҳумларнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик тавсия этилади.