17 май куни соат 03:00 атрофида Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи эркак 2 фарзандини ўлдирди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Таъкидланишича, 39 ёшли эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғининг бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани акс этган видеоларни кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган. Сўнгра ундан қасд олиш мақсадида уйда ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган — 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирган.

Эркакнинг ўзи қотиллик содир этганини туман ИИБга бориб, маълум қилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган, дейилади хабарда.