Жума куни Ўзбекистон бўйича ушбу ҳафтанинг бошида республика ҳудудларида кузатилган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Ҳаво ҳарорати +31…+36 даража атрофида, жанубда 40 даражагача бўлади. Куннинг иккинчи ярмида марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида июль ойи учун +33…+38 даража бўлган мақбул қийматлар сақланиб туради, фақат энг чекка жанубда +39…+41 даража атрофида бўлади.

Айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда 7 июль куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10−12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +31…+33 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +34…+37 даража бўлади.