22 июнь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида об-ҳаво шароити туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотларига кўра, соат 09:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 7192 мкг/м3 ни ташкил этган ва рухсат этилган максимал концентрациядан 14 баравар ошиб кетган. Шамол тезлиги 5−7 м/с, кўриниш 500 метрни ташкил этган.

Соат 10:00 да ҳаводаги ПМ10 миқдори 6241 мкг/м3 ёки рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баравар юқори бўлган. Шамол тезлиги 7−9 м/с, кўриниш 700 метрни ташкил этган.

Соат 11:00 да ПМ10 индекси 5739 мкг/м3 га тушган ёки нормадан 12 баравар юқори. Шамол тезлиги 7−9 м/с, кўриниш 700 метрни ташкил этган.

Соат 12:00 да бу кўрсаткич 4542 мкг/м3 ни ташкил этди — меъёрдан 9 баравар юқори. Шамол тезлиги — 5−9 м/с, кўриш — 1000 метр.

Шаҳар аҳолисига очиқ ҳавода бўлмаслик, турар жойдан чиқмаслик ва деразаларни беркитиш тавсия этилди. Очиқ ҳавода бўлганда, ниқоб ва кўзойнак тақиш кераклиги билдирилди.