Ўзгидромет синоптиклари Ўзбекистонда ёзнинг ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди.

Уларга кўра, июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ўртача ҳарорат ўртача йиллик кўрсаткичлардан 2−4 даража юқори бўлган.

Энг юқори ҳаво ҳарорати ўн кунликнинг ўрталарида кузатилди. Шу кунларда ҳаво кундузи +38…+40 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42 даражагача қизиди.

Биринчи ўн куннинг охирига келиб, нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳарорат фонини бироз пасайтирди. Энг сезиларли пасайиш Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 7−10 даражага пасайди.

Республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши унчалик сезиларли бўлмади, аммо ҳарорат 4−6 даражага пасайди. Шунга қарамай, ҳарорат фони ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлиб қолмоқда.

иссиқ, об-ҳаво

Бироқ шу ҳафта бошидан ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлади. Унинг охирига келиб, хабар қилинганидек, иссиқлик яна +37 … +40 даражагача, жанубий ва чўл зонасида +41 … +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

«Июнь ойида бундай ҳарорат қийматлари, ўз-ўзидан, истисно эмас. Аммо, ёзнинг бошида ҳаво ҳарорати меъёрдан сезиларли даражада бундай узоқ давр кўтарилиши Ўзбекистонда ҳар йили кузатилмайди», — дея таъкидлади синоптиклар.

Июнь ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигидаги бундай иссиқ ҳаво охирги марта 2021 йилда кузатилганди. 2021 йилнинг июни тарихдаги энг иссиқ ой бўлган. Июнь ойидаги максимал ҳарорат +42…+44 даража, шимол, жануб ва чўл зоналарида эса +45…+46 даражага етган.

«Шундай қилиб, ҳарорат қийматларига кўра, ушбу йилнинг июнь ойи 2021 йилнинг энг иссиқ июнига «ета олмади», — дея хулоса қилди Ўзгидромет.