«коронавирус» тегли мақолалар


COVID-19: Қарийб 1200 кишида вирус аниқланди
28 январ 2022, 10:20

COVID-19: Қарийб 1200 кишида вирус аниқланди

Пайшанба куни 1186 киши топширган тест таҳлилларида коронавирус инфекцияси аниқланди. 3 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этди. Қолаверса, 216 кишида пневмония қайд этилди.

Чоршанба куни 1100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
27 январ 2022, 10:21

Чоршанба куни 1100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Чоршанба куни коронавирусга топширилган тест натижалари 1117 кишида мусбат натижани кўрсатди. 2 нафар бемор эса оламдан ўтди. Қолаверса, 125 кишида пневмония аниқланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 январ 2022, 20:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқининг Украина туфайли Россияга валюта конвертацияси, экспорт ва импортни чеклашга рухсат бергани, Қозоғистонда антитеррор операциялар режимининг бекор қилингани, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг коронавирусга чалингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди
26 январ 2022, 10:11

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди

Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

COVID-19: Душанба куни 1100 дан ортиқ кишида вирус аниқланди
25 январ 2022, 10:12

COVID-19: Душанба куни 1100 дан ортиқ кишида вирус аниқланди

Душанба куни 1123 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, шу билан кетма-кет иккинчи кун вируснинг кунлик ҳолати камаймоқда. 3 бемор эса вафот этди. Қолаверса, 98 кишида пневмония қайд этилди.

Ўзбекистонга киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартиби бекор қилинди
24 январ 2022, 17:47 1

Ўзбекистонга киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартиби бекор қилинди

Республика махсус комиссияси 25 январдан халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш тартибини бекор қилди. Бунда ташриф буюрувчилар камида 48 соат олдин топширган манфий ПЗР-тест маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Якшанба куни қарийб 1300 кишида коронавирус аниқланди
24 январ 2022, 10:10

Якшанба куни қарийб 1300 кишида коронавирус аниқланди

Якшанба куни 1296 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести ижобий натижани қайд этди. Бу кўрсаткич шанба куни қарийб — 1500 га етган эди. Икки бемор касаллик оқибатида вафот этди. Қолаверса, 172 кишида пневмония аниқланди.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1400 га яқинлашди
22 январ 2022, 10:54

Коронавируснинг кунлик ҳолати 1400 га яқинлашди

Ўзбекистонда жума куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1390 тага етди, кетма-кет тўртинчи кун антирекорд қайд этилмоқда. Қолаверса, ССВ пневмония ҳолати бўйича яна хабар бера бошлади — у бир кунда 289 кишида аниқланди.

COVID-19: Бир суткада 1321 кишида касаллик аниқланди
21 январ 2022, 10:30

COVID-19: Бир суткада 1321 кишида касаллик аниқланди

Кетма-кет учинчи кун антирекорд қайд этилди — пайшанба куни 1321 кишида коронавирусга топширилган тест мусбат натижани кўрсатди. 3 нафар бемор эса вирус асоратларидан вафот этди.

20 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 январ 2022, 22:00

20 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинадиган «Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари, вакцина олмагани учун ишдан четлатилган 41 минг ходим, кетма-кет антирекордни ураётган коронавирус, «Сабрия» сериалига муносабат билдирган «Sevimli» TV раҳбари Амира Рашидова ва Фирдавс Абдухолиқов, 5 ёшдан ошганларга эмланиш учун руҳсат берилгани, ҳар бир маҳаллада жорий этиладиган ёшлар етакчиси лавозими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Чоршанба куни 1307 кишида коронавирус аниқланди
20 январ 2022, 10:27

Чоршанба куни 1307 кишида коронавирус аниқланди

Кетма-кет иккинчи кун антирекорд янгиланди, чоршанба куни яна 1307 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тести мусбат натижани қайд этди. Яна 4 нафар бемор вирус асоратлари оқибатида вафот этди.

«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори
19 январ 2022, 15:28

«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, «5 январдан кейин мурожаат қилган беморларнинг 90−95 фоизида ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти». У даволаниш муддати ўртача 5 кунни ташкил қилаётгани ва касаллик беморларда енгил кечаётганини маълум қилди.

Пойтахтда вакцина олмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди
19 январ 2022, 11:58

Пойтахтда вакцина олмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди

Душанба куни Тошкент шаҳридаги 508 та бюджет ташкилоти ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинча ишдан четлатилди, 200 нафари эса жаримага тортилди. Яна бир ташкилот фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Антирекорд яна янгиланди: 1200 дан ортиқ киши коронавируcга чалинди
19 январ 2022, 10:44

Антирекорд яна янгиланди: 1200 дан ортиқ киши коронавируcга чалинди

Сешанба куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1214 тага етиб, антирекорд яна янгиланди. 3 нафар бемор эса вафот этди. Бунга қадар, энг кўп ҳолат 16 январь куни — 1037 кишида вирус қайд этилганди.

Кун давомида 935 кишида коронавирус аниқланди
18 январ 2022, 10:22

Кун давомида 935 кишида коронавирус аниқланди

Душанба куни COVID-19 билан кунлик касалланишлар сони ўтган кунга нисбатан 1037 тадан 935 тага камайди. Коронавирус билан оғриган 4 нафар бемор эса вафот этди.

Антирекорд янгиланди: 16 январь куни мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
17 январ 2022, 10:23

Антирекорд янгиланди: 16 январь куни мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Якшанба куни Ўзбекистонда пандемия давридан бери илк маротаба 1037 кишида коронавирус аниқланди, шуни ярмидан кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Қолаверса, беморларнинг яна 3 нафари вафот этди.

СЭС Ўзбекистонга кирганлардан экспресс тест олинаётганини изоҳлади
16 январ 2022, 21:44 1

СЭС Ўзбекистонга кирганлардан экспресс тест олинаётганини изоҳлади

Ўзбекистонга кираётганлардан экспресс тест олиш тартиби жорий қилиниши навбатлар ва одамларнинг норозилигини юзага келтирди. Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бир кун ичида мамлакатга ташриф буюрган 15 мингдан ортиқ кишининг 151 нафарида коронавирус аниқланганини маълум қилди.

Тошкентнинг 12 та туманида ковид-поликлиникалар ишга тушди
15 январ 2022, 13:24

Тошкентнинг 12 та туманида ковид-поликлиникалар ишга тушди

Пойтахтнинг 12 туманида 24 соат фаолият олиб борувчи ковид-поликлиникалар ўз ишини бошлади. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар билан таъминланган (рўйхат).

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда
14 январ 2022, 19:43

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда

Махсус комиссия қарори билан 15 январдан Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда. Тест топшириш нархи сўм эквивалентида 5 АҚШ доллари миқдорида бўлади. Талабаларга 50 фоиз чегирма берилади.

Вакцина олганлар ўртасида лотерея ўтказилади, бош соврин — автомобиль
14 январ 2022, 12:57 4

Вакцина олганлар ўртасида лотерея ўтказилади, бош соврин — автомобиль

Коронавирусга қарши эмланган фуқаролар ўртасида бош соврини автомобиль бўлган ютуқли ўйин ташкил этилади. Қолаверса, ССВ иш берувчилардан 20 январга қадар ходимлари коронавирусга қарши эмланишини таъминлашни сўради (янгиланди).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг