27 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 1186 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар бермоқда ССВ.

Пайшанба куни энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (503 та), Фарғона (129 та), Тошкент вилояти (124 та), Қорақалпоғистон (67 та) ва Хоразмда (56 та) аниқланган. Қолган ҳудудлар ҳисобига эса 50 тадан (Самарқанд) 15 тагача (Сирдарё) ҳолат тўғри келмоқда.


Касалликдан соғайганлар эса бир кунда 1399 кишини ташкил қилиб, жами тузалганлар 209417 нафарга (95 фоиз) етди.

️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1554 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 216 нафар кишида пневмония аниқланди.