21 январь, жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони 1390 нафарга кўпайди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Энг кўп кунлик ҳолат Тошкент шаҳри (576 та), Тошкент вилояти (183 та), Фарғона вилояти (142 та), Сурхондарё вилояти (77 та), Бухоро вилоятида (59 та) қайд этилди. Қолган ҳудудларда эса 19 тадан 57 тагача ҳолатда вирус аниқланган.


2020 йилнинг мартидан бери коронавирусни жами 212289 киши юқтириб олгани маълум бўлди.

Касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1536 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония билан касалланганлар сонини яна эълон қила бошлади. Жума куни 289 кишида пневмония аниқланган.