Чоршанба куни Ўзбекистонда 1300 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ.

19 январь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1307 нафарни ташкил этмоқда. Вирусга чалинганлар сони олдинги кунга нисбатан яна 93 нафарга ортган (1214).

Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи яна Тошкент шаҳрида (568 нафари) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1529 нафарни ташкил қилмоқда.

Шу тарзда Ўзбекистонда коронавирус юқтирганларнинг сони жами 209578 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни коронавируснинг кунлик ҳолати 1214 тага етиб, антирекорд янгиланган эди. Бунга қадар, энг кўп ҳолат 16 январь куни — 1037 кишида вирус қайд этилганди.